Har qanday elektron murojatni virtual qabulxona orqali amalga oshirishingiz mumkin

Qabul komissiyasi

Qabul monitoringi 2018

UrDU Qabul komissiyasi elektron pochta manzili urdu_qabul@umail.uz

Kontrakt to'lovlari miqdori

olimp science

Qo'ng'iroqlar markazi:
(0362)224-6605, (0362)224-66-09, (0362)224-66-17, (0362)224-66-18, (0362)224-66-47, (0362)224-03-62

Davlat ramzlari

Messenger

Qabul komissiyasi joylashgan o'rni

Xorijiy abiturientlar uchun hujjatlarni online taqdim qilish manzili: ursubox@gmail.com

UrDU nizomi

УРГАНЧ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИНИНГ

(Urganch davlat universiteti)

У С Т А В И

Урганч 2018 йил

I . Умумий қоидалар

1.1. Урганч давлат университети (Urganch davlat universiteti) (кейинги ўринларда матнда Университет деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 28 февраль ПФ-356-сонли фармонига асосан ташкил қилиниб, олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ташкилий тузилмасига киради.

1.2. Университет давлат олий таълим муассасаси ҳисобланиб, олий таълимнинг асосий ва қўшимча (ёки фақат асосий) таълим Дастурларини бажариш бўйича таълим фаолияти билан шуғулланади, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ, ўқув-педагогик ва илмий-методик, шунингдек, бошқа фаолиятни амалга оширади ҳамда таълим хизматларини кўрсатади.

1.3. Университет ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, Кадрлар таёрлаш миллий дастури, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва мазкур Уставга амал қилади.

1.4. Университет юридик шахс ҳисобланади. Оператив бошқарувида ўзига хос махсус мол-мулкка эга ва ушбу мол-мулк бўйича ўз мажбуриятларига мувофиқ жавоб беради, ўз номидан мол-мулк сотиб олиши ва мулкий ҳамда номулкий ҳуқуқларни амалга ошириш, зиммасига мажбурият олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.

Мустақил балансга, банк муассасаларида ҳисоб-китоб ва бошқа шу жумладан валюта бўйича ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, штамплар ва бошқа реквизитларга эга.

Университет жойлашган манзил:

Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти,

Урганч шаҳри, Х. Олимжон кўчаси, 14-уй

Молия вазирлиги ғазначилиги Х/р 23402000300100001010

Марказий банк Тошкент шаҳар бош бошқармаси ХҚҚМ

МФО: 00014, ИНН: 201122919

Урганч Давлат университети Шх/р 100010860334017094100079001

ИНН: 201651846, ОКОНХ: 92110

УрДУнинг ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги расмий тўлиқ (қисқа) номи:

Урганч Давлат университети (УрДУ)

Urganch davlat universiteti (UrDU)

Ургенчский государственный университет (УрГУ)

Urgench state university (UrSU)

Yuklab olish: Batafsil