Har qanday elektron murojat virtual qabulxona orqali amalga oshirishigiz mumkin

Davlat ramzlari

Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар

Kiritdi: Administrator | O'zgartirigan sana : 28 Apr 2017

Фан ва таълим

  1. Волейбол машғулотларини олиб бориш ва бошқаришнинг педагогик асослари ўқув-услубий қўлланма:Ўқув-услубий қўлланма таълим муассасаларида волейбол машғулотларини ва волейбол дарсларини илмий асосда ташкил қилиш ва бошқаришга бағишланган
  2. Волейбол машғулотларида талаба қизларни жисмоний ривожлан-тиришнинг табақалаштирилган услубияти:Волейбол машғулотларида талаба қизларнинг жисмоний қобилиятларини ривожлантирш ва саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган
  3. “Гандбол” электрон ўқув-услубий қўлланмаси.:Электрон ўқув- услубий қўлланмада Олимпия ўйинлари таркибидан ўрин олган “Гандбол” спорт тури ҳақида маълумот берилади. Хусусан Гандбол ўйинининг пайдо бўлиши ва ривожланиши, ўйин қоидалари, ҳакамлик жестлари, глоссарий, ҳаракатларни бажаришнинг умумий тавсифномаси, майдон ўлчамлари, 100 дан ортиқ ўргатувчи видеолар, расм ва схемалар, тестдан ўтиш ва бошқа кўплаб қимматли маълумотлар мавжуд.
  4. Мактаб ўқувчилари-нинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш дастури.:Дастурга ўқув-йили бошида ва охирида махсус тест мажмуалари ёрдамида мактаб ўқувчиларини жисмоний ривожланиши ва жисмоний тайёргарлик натижалари киритилади. Дастур киритилган натижалар асосида ўқувчиларни жисмоний тайёргарлиги ва жисмоний ривожланганлиги даражасини аниқлаб тахлил қилади ва табақалаштиради.
  5. Полиз агроценози энтомофаунаси ва қовун пашшасининг биоэкологик хусусятлари монографияси:Заракунанда қовун пашшасини биоэкологик хусусятлари ўрганишга  қаратилган.
  6. Талаба ёшларда учрайдиган информацион стресс ва уни бартараф этиш йўллари:Ахборотларни ҳаддан ташқари кўп қабул қилиш оқибатида инсон зўриқади. Ҳаддан ташқари зўриқиш натижасида мияда тормозланиш юз беради ва оқибатда тангликка олиб келган ахборотларгина мияда акс этаверади. Мия бошқа ахборотларни ташқи таъсирини қабул қила олмай қолади. Бу баъзи холларда салбий ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин.
  7. Осиё давлатлари:Осиё давлатлари номли электрон кулланма  таълим муассасаларида  тарих, этнография, улкашунослик, сиёсатшунослик, маданиятшунослик каби дарсларни илмий асосда ташкил қилиш ва утказишга  бағишланган
  8. “Капалаклар” электрон ўқув- қўлланмаси:Электрон ўқув- қўлланмасида хашаротлар оламига мансуб бўлган капалакларнинг хаёти ва улар хақидаги ажойиб маълумотлар билан  бойитилган. ўқув- қўлланмасида капалаклар хаёти билан боғлиқ бўлган жараёнлардан фотолавхалар келтирилган.  
  9. “Захарли хайвонлар” электрон ўқув- қўлланмаси:Электрон ўқув- қўлланмасида ер юзида тарқалган захарли хайвонларлар хақида маълумот бериб қолмасдан уларнинг захар  аппаратларининг тузилиши ва захарга қарши курашда биринчи ёрдам бериш хақида хам маълумотлар келтирилган.
  10. O’zbekiston tarixi (1917-1991 yillar) Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари тарих фани ўқитувчилари учун услубий қўлланма:Услубий қўлланма Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида “Ўзбекистон тарихи” фани дарсларини илмий асосда ташкил қилиш ва бошқаришга бағишланган
  11. Ибтидоий жамият тарихидан ўқув-услубий қўлланма тайёрлаш:Ушбу лойиха тарих мутахассислик фанларини ўқитишга ихтисослашган Олий   ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқитувчи ва талабаларининг кишилик тарихининг бошланғич даври тарихи ҳақидаги билимларини янада бойитишга хизмат қилади.

Қурилиш ва транспорт

  1. Янги таркибли пиширилмаган ғишт  ва мини қолиплаш ускунаси:Махаллий иқлим ва қурилиш шароитларини хисобга олган холда пиширилмаган ғиштдан тикланган деворларни мустахкамлигини ошириш, чет эл тажрибаларини инобатга олиш, цемент ва чиқиндилардан оқилона фойдаланиш орқали иқтисодий тежамли биноларни тиклаш хамда янги таркибли ғиштларни объектларда ишлаб чиқариш имкони туғилади.
  2. Нефть битуми ўрнини босувчи битумлар ишлаб чиқариш технологияси:Мазкур лойиҳа маҳаллий хом ашё ва кўп минг тонналаган саноат чиқиндилари асосида қатор янги битум таркиблар технологиясини яратишни кўзда тутади.
  3. Такомиллашган кичик аграр-ишлаб чиқариш ва яшаш мўлжаланган экофермер хўжалиги мажмуасининг  лойихаси:Махаллий материаллардан фойдаланиб, ресурс ва чиқиндиларни оқилона тежаш орқали янги экологик соф қурилиш материаллари ҳамда самарали  инновацион технологияларни қўллаб, иқтисодий тежамли, қулай экофермер ҳўжаликларини қуриш  ва шу билан бирга эколгик хафвсиз муҳитни ҳосил қилиш имкони туғилади.
  4. Обидаларни таъмирлаш учун янги материал ва умрбоқийлигини ошириш мосламаси:Пахсадеворли тарихий-меъморий обидаларни деворларини қуриш ва таъмирлашда гил хом ашёдаги дарзларнинг сонини, уларнинг катталигини камайтириш, обидаларнинг зилзилабардошлиги ва мустаҳкамлигини ошириш, ёдгорликларни қадр – қимматини сақлаш мақсадида Ўзбекистонда илк бор Хоразм вохасидаги тупроқлар ва саноат чиқиндиларидан фойдаланиб ёқилғи – энергия ресурсларини тежовчи хусусиятлари гил хом ашёга яқин бўлган янги таркибли ашё билан ёдгорликларни таъмирлаш технологияси, пахсадеворли обидаларни агрессив муҳитга чидамлилигини оширишга мўлжалланган термик ишлов бериш  мослама яратилади

Саноат

  1. Маҳаллий ресурслар ва саноат  чиқиндисилари асосида янги тур  занг        ўзгартирувчи/модификаторлари технологияси:Республиканинг минерал хом ашё ресурсларини, кимё, озиқ-овқат, енгил саноат ва қишлоқ хўжалиги  махсулотлари  хамда чиқиндиларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш ва улардан фойдаланишнинг ресурстежамкор, экологик   хавфсиз инноватцион    технологияларини   ишлаб чиқиш
  2. Махаллий хом ашёлар асосида шишакристалл материаллар олиш технологияси:Ўзбекистон тоғ жинслари – базальт, диабаз ва габбро асосида техник йўналишлар учун шиша ва шишакристалл материаллар олишга бағишланган.
  3. Маҳаллий вермиқуллит хом ашёлари асосида иссиқлик химояловчи материаллар олиш технологияси:Махаллий вермиқулит минерал хом ашёлари асосида иссиқлик химояловчи материаллар олишга бағишланган.
  4. Янгиариқ дала шпатли кварц қумларини бойитиш технологияси ва у асосидаги материаллар:Янгиариқ дала шпатли кварц қумларини механик, кимёвий ва физик усулларда бойитиш технологияси ишлаб чиқилди.
  5. Инфрақизил пол – иситишни муқобил усули сифатида:Инфрақизил иситгичлардан жисмларга иссиқлик узатилиши лаҳзалар ичида амалга ошади, шунинг учун хонани олдиндан қиздиришга хожат қолмайди, ҳароратни тушликда, кечки пайтларда, дам олиш ва байрам кунлари пасайтириш имкони туғилади.

Қишлоқ хўжалик

  1. УНИВЕРСАЛ СЕКАТОР:Қурилмани тайёрланиши ва ишлатилиши  оддий. У ўзида одий боғ секатори иш функцияларини сақлаган ҳолда новдаларни V- шаклда кесиб пайвандлашга  тайёрлаш ва новдани бутун ҳолда бириктириш имконини беради. Қурилмани тайёрлашда юқори аниқлик талаб қилинмайди,у ўз навбатида қурилма таннархини пасайтиради
  2. Тупроқ намлигина аниқлайдиган тежамкор ускуна:Тупроқнинг электр ўтказувчанлигига асосланган намлигини аниқлайди
  3. Хоразм вилояти шароитида ишлаб чиқариш корхоналарининг оқова сувларини юксак сув ўсимликлари таъсирида тозалаш биотехнологияси (пистия, эйхорния ва азолла мисолида):Сувларни биологик усулда тозалаш қайта фойдаланиш имкониятини яратади.
  4. Такрорий экин сифатида Indigofer tinctoria L. ўсимлигини агротехникаси ва биотехнологияси:Хоразм вилоятининг деградацияга учраган ўтлоқи аллювиал тупроқларида етиштирилган Индигофера ўсимлигидан олинган табиий индиго  бўёғи пигментининг сифати тўқимачилик ва миллий ҳунармандчилик саноати талабларига тўлиқ жавоб беради.
  5. Буғдой донида темир миқдорини ошириш учун темирнинг координацион бирикмаларини қўллаш:Буғдой дони таркибидаги темир миқдорини ошириш ҳисобига инсон организмини темирга бўлган талабини қондиришга, аҳоли соғлигини яхшилашга қаратилган
  6. Қишлоқ хўжалиги экинларини моделлаштириш ва кузги буғдой ҳосилдорлигини башоратлаш:CropSyst кўп йиллик, кўп экинга мўлжалланган ва кунлик симуляциялайдиган динамик модел ҳисобланади. Бу модел даставвал аналитик ускуна сифатида яратилиб, атроф-муҳит ва бошқарувни экин тизимининг маҳсулдорлигини ўрганишга қаратилган эди.
  7. Хоразм вилояти худудида буғдой унини биофортификациялашнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш :Буғдой дони таркибида инсон организми учун зарурий бўлган озуқавий элементларнинг йиғилишига етиштириш шароитларининг таъсига бағишланган.

Информацион технологиялар

  1. Олий таълим муассасалари-да ахборот алмашинувини автоматлашти-риш:Таълим муассасалари учун таълимни бошқарувнинг автоматлаштирилган тизимини қуриш, технологик жараёнларни қоғозсиз технологияларга ўтказиш, таълим муассасасининг ягона ахборот мухитини  яратишдан иборатдир.