Har qanday elektron murojat virtual qabulxona orqali amalga oshirishigiz mumkin

Davlat ramzlari

Махсус сиртқи бўлимнинг  бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилиш шартлари

 

- ўрта махсус, касб-ҳунар маълумоти;

- камида 3 йил амалий педагогик стаж;

- мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларидаги эҳтиёжлар асосида тасарруфида мазкур таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан бериладиган тавсияномага эга бўлиш.

 

Урганч давлат университетига махсус сиртқи бўлимига 2017-2018 ўқув йилининг қабул квотаси

Шифр

Йўналиш номи

Қабул режаси

5110900

Педагогика ва психология

30

5111700

Бошланғич таълим ва спрот тарбиявий иш

90

5111800

Мактабгача таълим

90

5111100

Мусиқа таълими

30

5112100

Мехнат таълими

30

5110800

Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси

30

5112000

Жисмоний маданият

30


  Абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш

Аризалар жорий йилнинг 4 сентябрдан 16 сентабргача (шу куни хам) қабул қилинади.

Абитуриентлар томонидан Урганч давлат университети комиссияга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

  • таълим йўналиши кўрсатилган ариза;
  • ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг асл нусҳаси ва илованинг асл нусхаси;
  • 086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;
  • паспорт нусхаси (асл нусхаси кўрсатилади);
  • 3,5 х 4,5см ҳажмдаги 6 дона рангли фотосуръат;
  • меҳнат дафтарчасидан белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма;
  • таълим муассасаси раҳбарининг олий маълумотли мутахасиссига эҳтиёжи мавжудлиги тўғрисида УрДУ ректорига хати;
  • тегишли вазирлик ва идоранинг(Ҳалқ таълими вазирлиги,Маданият вазирлиги,Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси,Ўзбекистон Бадиий академияси) тавсияномаси. (тавсиянома олиш тартиби қуйида келтирилган)

 

Ҳужжатлар қабул қилишнинг белгиланган муддатлари тугаганидан сўнг ҳужжатларни қабул қилиш ва хужжатларга қўшимча ўзгартиришлар киритиш қатъиян ман қилинади.

Абитуриент томонидан топширилган хужжатларнинг қалбаки эканлиги аниқланса, у ҳолда абитуриент ўқишга қабул қилинмайди (талабалар сафидан четлаштирилади) ҳамда ҳужжатлари ўрнатилган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига юборилади.

 Тавсиянома олиш тартиби

Педагог кадрларга тавсияномалар бериш мақсадида туман (шахар) халқ таълими бўлимида педагог кадрларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ва ўрганиш бўйича 7 кишидан иборат таркибда махсус комиссия тузилган.

Махсус комиссия раиси – туман (шаҳар) халқ таълими бўлимии мудири.

Педагог кадрларнинг қуйидаги ҳужжатлари таълим муассасалари раҳбарлари орқали махсус комиссияга топширилади:

  • - паспорт нусхаси;
  • - ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги хужжатнинг нусхаси (иловасининг нусхаси) ;
  • - таълим муассасаси педагогик кенгашининг қарори (иш стажи кўрсатилсин);
  • - меҳнат дафтарчасидан белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма.