Bitiruvchilar klubi

science

       Davlat ramzlari Davlat ramzlari

olimp

Yo'riqnoma

Yo'riqnoma

Магистратура тўғрисида низомга мувофиқ  магистрлар тайёрлашга қўйиладиган умумий талаблар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида» 2001 йил 16 августдаги 343-сон қарори билан белгиланади. Аниқ мутахассислик бўйича магистрлар тайёрлашга қўйиладиган талаблар олий таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланадиган магистратура мутахассисликлари малака талаблари билан белгиланади.

Магистр:

  • танланган мутахассислиги бўйича илмий-тадқиқот, илмий-педагогик ва касбий фаолиятни мустақил юритишга;
  • касбий фаолиятда замонавий ахборот-коммуникасия технологияларидан фойдаланишга;
  • олий таълим муассасасидан кейинги таълимни магистрлик тайёргарлигига мувофиқ мутахассислик бўйича катта илмий ходим-изланувчилар институтида давом еттиришга;
  • кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимида қўшимча касб таълими олишга тайёрланади.

Магистр ўз мутахассислиги, илмий ва илмий-педагогик тайёргарлигига мувофиқ касбий фаолиятининг қуйидаги турлари:

  • илмий-педагогик;
  • илмий-ижодий;
  • илмий-тадқиқот ва тажриба;
  • лойиҳа-конструкторлик;
  • лойиҳа-технологик;
  • ишлаб чиқаришда бошқарув, шунингдек бакалавриат таълим йўналишига мувофиқ бошқа фаолият турлари бўйича ҳам шуғулланиши мумкин.

Ўқишнинг дастлабки икки ойида магистратура талабаси ўз илмий раҳбари билан ҳамкорликда Магистратура талабасининг ўқув-методик, илмий-тадқиқот, магистрлик диссертасиясини тайёрлаш бўйича календар иш режаси‎ни тузади. Календар иш режа кафедра йиғилишида муҳокама қилинади ва тасдиқланади.

Магистрант томонидан кафедрада олиб бориладиган ишлар, тадбирлар,  ўтказиладиган маърузалар, амалий машғулотлар ва мустақил ишларни олиб бориш тартиби,  қайси фандан, қандай мавзуларда бўлиши кафедра мудири, илмий раҳбар, илмий маслаҳатчилар иштирокидаги ишчи гуруҳ томонидан аниқланади ва кафедра қарори билан тасдиқланади.

  1.  Кафедра мудирининг қарори билан намунавий режадаги ишларни кафедра учун лозим бўлган ва мутахассислик хусусиятидан келиб чиқиб, режада  келтирилмаган ишлар билан алмаштириш мумкин. Бу албатта, аниқлаштирилган календар иш режада ўз аксини топиши керак. 
  2.  Магистрант ҳар ойда кафедра мажлисида режа бўйича бажарилган ишларнинг ҳисоботини беради. Ҳисобот бўйича кафедра йиғилиши магистрант томонидан режа бажарилган ёки бажарилмаган мазмунидаги қарор қабул қилади.
  3.  Семестр охирида магистрант ойлик ҳисоботлар асосида семестр бўйича якуний илмий-педагогик иши бўйича ҳисоботни (намунаси илова қилинган) тайёрлайди ва магистратура бўлимига топширади. Магистратура бўлими бошлиғи, магистратура бўлими услубчиси, кафедра мудири, илмий раҳбар ва илмий маслаҳатчилардан ташкил топган ишчи гуруҳ магистрантнинг ҳисоботи бўйича кафедра қарори ва илмий раҳбарнинг тавсиясини еътиборга олган ҳолда илмий-педагогик иш қайдномасига магистрантнинг баҳосини расмийлаштиради. 

Магистрант томонидан кафедрада олиб бориладиган илмий тадқиқот ишлари, магистрлик диссертасиясини тайёрлаш тартиби кафедра мудири, илмий раҳбар, илмий маслаҳатчилар иштирокидаги ишчи гуруҳ томонидан аниқланади ва кафедра қарори билан тасдиқланади. Кафедра мудири ва илмий раҳбарнинг қарори билан илмий-тадқиқот иши мавзусининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда намунавий режадаги ишларни диссертасия ишини тайёрлаш учун лозим бўлган ва режада  келтирилмаган ишлар билан алмаштириш мумкин. Бу албатта, аниқлаштирилган календар иш режада ўз аксини топиши керак. 

  1.  Магистрант ҳар ойда кафедра мажлисида илмий-тадқиқотлар режаси бўйича бажарилган ишларнинг ҳисоботини беради. Ҳисобот бўйича кафедра йиғилиши магистрант томонидан режа бажарилган ёки бажарилмаган мазмунидаги қарор қабул қилади.
  2.  Семестр охирида магистрант ойлик ҳисоботлар асосида семестр бўйича якуний илмий-тадқиқот иши ва магистрлик диссертасиясини тайёрлаш бўйича ҳисоботни (намунаси илова қилинган) тайёрлайди ва магистратура бўлимига топширади. Магистратура бўлими бошлиғи, магистратура бўлими услубчиси, кафедра мудири, илмий раҳбар ва илмий маслаҳатчилардан ташкил топган ишчи гуруҳ магистрантнинг ҳисоботи бўйича кафедра қарори ва илмий раҳбарнинг тавсиясини еътиборга олган ҳолда илмий-тадқиқот иш қайдномасига ва диссертасияни тайёрлаш қайдномасига магистрантнинг баҳосини расмийлаштиради.