Close
  • Ishonch
    telefon raqami

  • Dars
    jadvali

  • Imtihon video
    kuzatuvi

  • Rektor virtual
    qabulxonasi

  • Zaxira
    nomzod

  • Yashil
    Universitet



Урганч давлат университетида Рус тили ва маданияти маркази очилди


2019 йил 18 июнь куни Урганч давлат университетида Астрахань давлат техника университети ходимлари иштирокида Рус тили ва маданияти маркази очилиши маросими бўлиб ўтди. Маросимда Астрахань давлат техника университети халқаро бўлим бошлиғи Юкина Евгения Александровна, Каспий-Евразия” халқаро ва ижтимоий-сиёсий тадқиқотлар маркази раиси Тюренкова Ксения, университет ректори Б.Абдуллаев, проректорлари С.Ходжаниязов, Ғ.Ўразбоев, ТТА Урганч филиали директори Р.Рўзибоев, ТАТУ Урганч филиали директори М.Байджанов, Хоразм вилояти рус маданий маркази директори Т.Степанкова, рус тили ва адабиёти кафедраси профессор-ўқитувчилари, магистрантлари ва талабалари қатнашдилар. Марказни университет ректори Б.Абдуллаев ва Астрахань давлат техника университети халқаро бўлим бошлиғи Юкина Евгения очиб беришди. Ундан кейин россиялик олимлар иштирокчиларга АДТУ да таълим олиш учун яратилган шарт-шароитлар билан таништирди ва ўзлари олиб келган таълим дастурлари ва илмий лойиҳалирининг тақдимотини ўтказди.

Ulashish