Close
  • Ishonch
    telefon raqami

  • Dars
    jadvali

  • Imtihon video
    kuzatuvi

  • Rektor virtual
    qabulxonasi

  • Zaxira
    nomzod

  • Yashil
    Universitet



Давлат бошқаруви академияси Урганч ҳудудий филиалида ўтказилган тадбир ҳақида


Жорий йилнинг 7 декабрида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси Урганч ҳудудий филиали ва Урганч давлат унверситиети билан хамкорликда мамлакатимизда давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги ислоҳотларга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда университетнинг битирувчи магистрлари ва ZOOM платформаси орқали 4-босқич талабалари иштирок этдилар.

Давлат бошқаруви академияси Урганч ҳудудий филиалида ўтказилган тадбир ҳақида

Унда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори биринчи ўринбосари О.А.Хасанов битирувчи ёшларга бугунги кунда мамлакатимизда давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш ва янги Ўзбекистон учун замонавий кадрларни тайёрлашга оид ислоҳотлар, бу юзадан Агентлик томонидан олиб борилаётган ишлар, муносиб ва малакали ёш кадрларнинг давлат хизмати тизимида ишлашлари учун яратилган имкониятлар, бунинг учун жорий этилган электронлаштирилган тизим ҳақида атрофлича тўхталди.

 

Битирувчи магистрлар Давлат фуқаролик хизмати тизими, меритократия ва вакансиялар учун  ташкил этилаётган очиқ танловларга оид ўзларини қизиқтирган саволлар ҳамда таклиф-мулоҳазалари билан фаол иштирок қилдилар.

Шунингдек, кун тартибидаги масала юзасидан Урганч давлат унверситети ректори Б.Абдуллаев ва Давлат бошқаруви академияси Урганч ҳудудий филиали директори Ф.Абдуллаевлар сўзга чиқдилар.

Ulashish