Close
  • Ishonch
    telefon raqami

  • Dars
    jadvali

  • Imtihon video
    kuzatuvi

  • Rektor virtual
    qabulxonasi

  • Zaxira
    nomzod

  • Yashil
    Universitet



ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМ ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ


24.12.2020 йил куни “Биоинженерия ва озиқ-овқат хавфсизлиги” факултeтида ўтказилган “ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМ ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ” мавзусида тадбир ўтказилди.

 

Ўзбекистон азалдан турли миллатга мансуб, турли динларга эътиқод қилувчи халқлар тинч-тотув яшаган ўлка бўлиб келган. Аждодларимиз бошқа дин вакилларига доимо ҳурмат билан муносабатда бўлгани, Ватан тараққиёти йўлида елкадош бўлиб меҳнат қилгани тарихий манбаларда кўп қайд этилган.

Урганч давлат университети Биоинженерия ва озиқ-овқат хавфсизлиги факулътетида ташкил этилган навбатдаги учрашувда юртимиздаги тинчлик-хотиржамликни асраб-авайлаш, бизнинг маърифатимизга ёд бўлган иллатлардан огоҳ бўлиш масалалари чуқур таҳлил этилди.

Тадбир 2020 йил 24 декабрь куни “Экстремизм ва терроризм тараққиёт кушандаси” мавзусида бўлиб ўтди. Учрашувда факультетнинг Иссиқхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш йўналишининг 1-курс талабалари фаол иштирок этди. Тадбирни факультет декани Ж.Рузимов очиб берди.

Тадбир меҳмони Хоразм вилояти ИИБтерроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ходими капитан Э.Сафаев маъруза қилиб, ҳаётий мисоллар билан талабаларга тушунтириш бериб ўтдилар. Бугунги кунда дунёнинг турли минтақа ва ҳудудларида авж олаётган қарама-қаршиликлар, қонли тўқнашувлар, мусулмон дунёсидаги турли мазҳаб ва оқимлар ўртасида кучайиб бораётган низо ва зиддиятлар, бегуноҳ одамларнинг қурбон бўлаётгани барчамизни ташвиш ва хавотирга солмай қўймайди. Ушбу ҳолат давлатнинг катта ёки кичиклиги, дини ва миллатидан қатъий назар, тинчлик ва барқарорлик нақадар азиз неъмат эканини яна бир бор исботлаб бермоқда. Сўнгги йилларда ақидапараст оқимлар ёшлар ичидаги фаолиятини меҳнат мигрантларини таъсир доирасига олиш, “ҳужралар” ташкил этиш, диний экстремистик мазмундаги материалларни электрон кўринишда тарқатиш, интернет орқали тарғибот ўтказиш каби усулларда амалга оширмоқда. Айниқса, интернет тармоғида ўзини “Ислом давлати” (ИШИД), “Жабҳат ал-Нусра” деб атаб олган террористик ташкилотлар гўёки ислом равнақи йўлида курашаётган “мужоҳид биродарлар гуруҳи” экани ҳақидаги тарғибот-ташвиқот кенг кўламда олиб борилаётгани, бунинг оқибатида дунёнинг кўплаб мамлакатларидан мусулмон ёшлар “ҳижрат” қилиш ва “жиҳод”да иштирок этиб даъвосида Сурия ва Ироқ ҳудудига бориб, ушбу гуруҳ сафига бориб қўшилаётганининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Афсуски, ёшлар муайян қисми ИШИД ни ҳақиқатда ҳам ислом динини бутун дунёга тарқатиш, исломий давлат барпо этган ҳолда дунёда адолат ўрнатишни мақсад қилган ташкилот деб ҳисоблайди.

Шундан сўнг факулътет Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари У.Дўсчанов, Иссиқхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш йўналиши гурух рахбари М.Матёқубов мавзу юзасидан талабаларни огохликка чақирди. Учрашув сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахасислардан жавоблар олишди.

Ulashish