Close
  • Ishonch
    telefon raqami

  • Dars
    jadvali

  • Imtihon video
    kuzatuvi

  • Rektor virtual
    qabulxonasi

  • Zaxira
    nomzod

  • Yashil
    Universitet



Scopus award – 2019: Урганч Давлат университети тадқиқотчиси Компьютер лингвистикаси соҳасида Ўзбек тили бўйича қилинган тадқиқотлари учун тақдирланди


2019 йил 6 декабрь куни Тошкент шаҳридаги “Зарафшон” концерт залида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги илм-фанга ихтисослашган Elsevier (Нидерландия) компанияси билан биргаликда дунёнинг энг йирик илмий-таҳлилий маълумотлар базаси бўлган Scopus статискаси бўйича самарали фаолият юритаётган ўзбекистонлик етакчи олимларнинг номини эълон қилди.Тақдирлаш маросимида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари, QS, Times Higher Education каби дунёнинг етакчи рейтинг агентликлари вакиллари, Elsevier компанияси мутахассислари, хорижлик экспертлар ҳамда олий таълим муассасалари ректорлари, проректорлари ва докторантлар иштирок этди.

«Scopus Award–2019» тақдирлаш маросимида йил давомида илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланган ўзбекистонлик олимлар ўртасида бир қатор номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди. Тақдимотда 28 та номинация бўйича 37 нафар олимлар ва тадқиқотчилар, 6 та ОТМ ва 1 та илмий журнал тақдирланди.

Шунингдек, Урганч Давлат университети “Ахборот технологиялари” кафедраси доценти Ғайрат Матлатипов “Ўзбек тили тўғрисида тадқиқот” номинацияси бўйича ғолиб деб топилиб муносиб тақдирланди. 

Ғайрат Матлатипов ўз фаолиятида ўзбек тили қонуниятларини моделлаштириш бўйича қатор илмий ишлар қилган. У компьютер лингвистикаси соҳасидаги тадқиқотчилик фаолиятини 2008 йилда Польша давлатидаги
Адам Мицкиевич университетининг “Компьютер лингвистикаси ва сунъий тафаккур” кафедраси мудири, профессор Зигмунт Ветулани билан ҳамкорликда  10 ойлик илмий сафари давомида ривожлантирди.

2019-2020 ўқув йилидан бошлаб Урганч Давлат университетида янги “Компьютер  лингвистикаси” мутахассислиги бўйича мамлакатимизда биринчи марта магистрантлар тайёрлаш CLASS Erasmus+ лойиҳаси доирасида Европадаги ҳамкор олий таълим муассасалари мутахассислари билан йўлга қўйилди. 

Ulashish