Iqtidorli yoshlar konferensiyasi
Инглиз тили ва адабиёти кафедраси мудири Ж.Эрметова, кафедра профессор- ўқитувчилари ҳамда "Еш олимлар" тўгараги маъсул ўқитувчиси Индира Раҳимова бошчилигида "Иқтидорли ёшлар конференсияси" (Talented Youth Conference) бўлиб ўтди.
Конференция ёш олимлар илмий саводхонлигини ошириш мақсадида ташкиллаштирилди. Қатнашувчилар о`зларининг мақолалари билан тақдимот кўрсатиб, чет тилини ўқитишдаги долзарб муаммоларни илгари суришди.
Конференция ўз олдига бир қанча мақсадларни қўйган:
- ёшлар орасида илмий тадқиқотчиликка бўлган қизиқишни орттириш
- ёшларни плагиат атмасидан йироқликка чақириш
- ёшлар ўртасида компьютер билимларини оширишди
Тўплам қуйидаги илмий йўналишлар бўйича мақолаларни ўз ичига олди:
- Турли хил сўзлашувларнинг долзарб муаммолари.
- Лингвокультурология, лингвокогнитологиянинг долзарб муаммолари, социолингвистика ва прагмалингвистика.
- Таржима ва таржима муаммолари.
- Матн лингвистика объекти сифатида
- Хорижий тилларни ўқитишдаги долзарб муаммолар
Конференцияда энг яхши топилган мақолалар сертификат билан тақдирланди. Жумладан:
Дурдибоев Малик- энг яхши мақола ёзувчиси
Муталлапова Елена - энг долзарб муаммони ўрганган олим
Жуманазарова Ҳилола- энг қизиқарли мақола номинацияларида ғолиб деб топилди.
Шунингдек, Фарҳодова Гуллола ва Бекметова Дилнураларнинг мақолалари ҳам тил ўрганишдаги қизиқарли мавзулар деб сертификатлар билан тақдирланди.