Close
  • Call
    Center

  • Class
    schedule

  • Video
    surveillance

  • Virtual
    reception

  • Reserve
    candidate

  • Green
    University



Урганч давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти Миллий гвардия бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тадбир ўтказилди


2019 йил 8 ноябрь куни Урганч давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти Миллий гвардия бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тадбир ўтказилди. Тадбирга Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилоятидаги Миллий гвардия  бошқармаси бошлиғининг ўринбосари майор Ражапов Шавкат Давлатярович бошлиқ бир гуруҳ меҳмонлар  ташриф буюришди.Шунингдек, тадбирда  факультетлар декан муовинлари ва мураббий кенгаш раислари, ҳамда физика математика факультетининг талабалари ва уларнинг мураббийлари катнашишди.Тадбирни университет Ёшлар билан ишлаш  бўйича проректори тарих фанлари доктори Давлетов Санжар Ражабович очиб берди. Тадбирдан кўзланган асосий максад профилактик тарғибот қилишдан иборат бўлиб,  бунда меҳмонлар талаба ёшларимизга миллий гвардияга ҳакида ,  ушбу ташкилотга ишга жойлашиш учун ёшларимиз қандай аниқ талабларга жавоб бера олишлари кераклиги ҳақида,  бугунги кунда ушбу ташкилот зиммасига қандай бурч ва вазифалар юклатилгани  ва шу билан бирга қандай ваколатгарга эга эканлиги ҳақида батафсил маълумотлар бердилар. Тадбир жонли мулоқот тарзида ўтди. Талабалар тадбир давомида ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил маълумотлар олдилар.  Тадбир сўнгида меҳмонлар Миллий гвардия ташкилоти келажакда  университетимиз билан ҳамкорлик ишларини мунтазам равишда олиб борилиши ва ушбу ҳамкорлик учрашувлари самарали бўлаётганини  таъкидлаб ўтишди.

Share