Close
  • Call
    Center

  • Class
    schedule

  • Video
    surveillance

  • Virtual
    reception

  • Reserve
    candidate

  • Green
    University



ОГАҲИЙДАН ОГОҲЛИК САРИ


 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги, 2019 йил 22 октябрдаги “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини ошириш ҳақида”ги Фармонлари, 2017 йил 24 майдаги ПҚ-2995-сонли “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2017 йил 28 июлдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги қарорлари ва бошқа тарихий ҳужжатлар Республикамизда маънавий-маърифий ҳаёт ва муҳитни барқарорлаштириш, авлодларга ниҳоятда бой миллий меросни тўла сақлаган ва сайқаллаган ҳолда етказишдек катта масъулият ҳиссини чуқур англаш ифодасидир.    

Ушбу қарорлар ижроси сифатида энг муҳим ишлардан бири Огаҳий “Асарлар”и кўпжилдлиги дунё юзини кўра бошлаганидир. 

Мазкур қарор ижросини таъминлаш учун вилоят ҳокимлиги Огаҳий асарлари нашр харажатларини ўз зиммасига олиб, вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов раҳбарлигида нуфузли таҳрир ҳайъати тузилиб, истиқболдаги ишлар режаси тузилди. Бугунга қадар Огаҳий “Асарлар”ининг 8 жилди дунё юзини кўрди.

Бугунги нашр эса ҳар бир тарихий асар қайси қўлёзма ёки илмий-танқидий нашр асосида бўлса, саҳифалари аниқ кўрсатилган, луғат, кўрсаткич, изоҳлар билан таъминланган ҳолда нашр қилинди. Мазкур нашр олдинги нашрлардаги камчиликлар, хусусан, имловий хатолар тўғрилаганлиги, оят ва ҳадислар имкон қадар аслига мувофиқ ўқилганлиги билан эътиборли. Мазкур нашрлар Огаҳийнинг лирик, тарихий ва таржимонлик фаолиятини кенгроқ ўрганиш учун катта имконият яратди. Ушбу нашр ҳали қўлёзма билан ишлаш кўникмаси шаклланмаган ёш мутахассислар учун катта ёрдам беради.

Мазкур кенг кўламли ишларни амалга оширишда Урганч давлат университети “Ўзбек тилшунослиги” кафедраси доценти, филология фанлари доктори ҳамда Хоразм Маъмун академиясида фаолият олиб бораётган “Қадимий ёзма ноёб қўлёзма ва манбаларни тадқиқ қилиш, уларнинг рақамлаштирилган библиотекасини яратиш” амалий лойиҳаси раҳбари Абдулла Ўрозбоев устознинг хизматлари катта. Бу ютуқ билан Филология факультети жамоасини, қолаверса устоз Абдулла Ўрозбоев Дурдибоевични самимий қутлаймиз. Келгуси ишларига ҳам муваффақиятлар тилaймиз!

Share