Close
  • Колл-центр

  • Расписание
    занятий

  • Экзаменационное
    видеонаблюдение

  • Виртуальная
    приемная

  • Резервный кандидат

  • Зеленый
    университет



Urganch davlat universitetida malakaviy amaliyot boʼyicha ijtimoiy tarmoqda bildirilgan fikrlarga munosabat


2020 йил 23 июлда “Yoshlarni qo'llab-quvvatlash” телеграм тармоғида “Yangi o'quv yili boshlanishiga hech qancha qolmadi, lekin UrDU rahbariyati hali ham eski o'quv yilini tugatish niyyati yo'q” номдаги пости эълон қилинди. Маълумки, талабаларнинг малакавий амалиёти ўқув йили бошида тасдиқланган ўқув графиги асосида ташкил қилинади. Урганч давлат университетида ҳам “пост”да назарда тутилган талабалар учун малакавий амалиёт ўқув графиги асосида ташкил қилинган, худди шундай таътил хам ўқув графиги асосида ташкил қилинади. Тўғри, баъзи таълим йўналишлари учун малакавий амалиётни бевосита объектларда ўтказилиши қатъий белгилаб қўйилган, бироқ кўпгина таълим йўналишларида талабалар амалиётини объектлар билан масофавий амалга ошириш малака талабларига зид эмас, хусусан, постда назарда тутилган “Туризм” бакалавриат таълим йўналиши учун ҳам. Талабалар ёзги таътил вақтида “пандемия шароити” ва “карантин талаблари”дан келиб чиққан ҳолда масофавий малакавий амалиётини “Уйда қолинг” тамойили остида, ҳеч қаерга чиқмаган ҳолда, ўз соғлиги хавфсизлигини таъминлаган ҳолда ўтайдилар. Талабаларнинг масофавий амалиётини ўташ, шу асосда корхона фаолиятини ўрганиш ҳозирги давр талаби ҳисобланади. Яъни, талабалар бевосита амалиёт раҳбарларининг кўрсатмалари асосида амалиёт объекти бўлган корхоналарнинг веб-саҳифасини ўрганадилар, амалиёт раҳбарларидан кўрсатма ва вазифаларни олиб, бажариб борадилар, берилган вазифаларга жавоб тайёрлайдилар. Шу асосда талабалар амалиёт бўйича қилган ишларини модулга жойлаштирадилар. Талабалар модул тизимида амалиёт раҳбарларига саволлар, мурожаат қилишлари мумкин. Амалиёт раҳбарлари саволларга етарлича жавоб бериб борадилар. Юқоридаги фикрларимизга асосан, талабаларни онлайн амалиётга жалб қилиш “ахмоқона” ташаббус эмас, бу ижобий ҳаракат сифатида кўпчилик ёшлар томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Талабаларнинг бу йилги амалиёти кейинги ўқув йилига қолдирилса, талабаларга кейинги ўқув йили учун ортиқча юк ҳисобланади. Яъни, агар пандемия шароити тугагач, анъанавий ўқиш жараёни бошланса, юкламалар кўпайиши сабабли талабаларнинг маънавий-руҳий чарчаши кузатилади. Бундай шароитда улар ўтилган дарсларни яхши ўзлаштира олмайдилар. Шу сабаб ўқув графида кўрсатилган даврларда амалиётни айрим таълим йўналишларига масофавий шаклда ўташ ташкил қилинди. Талабалар масофавий амалиёт даврида “қоғозбозлик” ишлари билан шуғулланмайдилар, аксинча хисоботлар электрон шаклда амалга оширилади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, бу ижтимоий тармоққа жойлаштирилган пост орқали “ноўрин” савол йўлланган, ташкил қилинган масофавий амалиётни “аҳмоқона” ҳаракат деб эмас, балки талабаларнинг пандемия шароити ва ўқув графигини ҳисобга олган ҳолда, амалиётни самарали ўтказиш, олган билимларини янада мустаҳкамлаш ва ахборот технологияларини чуқур эгаллашлари асоси сифатида қараш лозим деб ҳисоблаймиз.

Урганч давлат университети матбуот хизмати

Поделиться